Айзада  2022 йилда дунёнинг энг нуфузли 2 та олий таълим муассасаси — Oxford ҳамда Cambridge университетларида билим олиш ва ёзги таътилни ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Маълумот ўрнида, «Immerse Education» иншолар танлови 13-18 ёшли ўқувчиларга ўзлари танлаган фан ва мавзуга оид саволларга асосланиб, иншо ёзиш имконини беради. Ғолибларга грант ажратилиб, хорижий университетларда  билим  олиш, экскурсияларда қатнашиш ҳамда сертификат қўлга киритиш имконияти тақдим этилади.