Шунингдек, президент мактабларига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон олиниши ва имтиҳонлар тартиби ҳам билдирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган «Президент мактаблари тўғрисида Низом»нинг 5-боб 39-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:

1-босқич математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади;

биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;

2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича 16 та масала;

мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 24 та масала;

инглиз тилидан 55 та тест.

2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.