Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва 2 сменада ўтказилади, дея хабар беради ДТМ ахборот хизмати..

Бунда тест синовлари қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:

5-6-синфлар учун – 21 август 07:00 да;

9-10-синфлар учун – 21 август 19:00 да;

7-8-синфлар учун – 22 август 07:00 да.

Фақатгина Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб ўтадиган тест синовлари барча синфлар учун 22 август куни соат 07:00 да ўтказилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани ариза.пиима.уз сайти орқали шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади.

Тест синови бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар рўйхати ва уларнинг геолокациялари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи қуйидаги стадион ва хиёбонларда бўлиб ўтади:

  • Қорақалпоғцитон Республикаси – «Турон» марказий стадиони (геолокация);
  • Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони 3-сектор (геолокация);
  • Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли «Навбаҳор-умид» стадиони (геолокация);
  • Фарғона вилояти – Фарғона давлат университети стадиони (геолокация);
  • Фарғона вилоятининг Сўх тумани – Сўх туманидаги 1-мактаб стадиони (геолокация);
  • Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси (геолокация);
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (геолокация);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз олимпия захиралари коллежи футбол майдони (геолокация);
  • Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони 2-сектор (геолокация);
  • Жиззах вилояти – «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи сунъий қопламали машғулот майдони (геолокация);
  • Навоий вилояти – Навоий шаҳридаги «Кимёгар» ўйингоҳи (геолокация);
  • Самарқанд вилояти – Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони (геолокация);
  • Сирдарё вилояти – Гулистон марказий ўйингоҳи (геолокация);
  • Тошкент шаҳри – Ботаника боғи Б, C ва Д секторлар (геолокация).