Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.   

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди. 

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.  

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.