Иккинчи кунги баҳслар ҳам анчайин қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Бугун эркаклар 60, 66, 73 кг., аёллар эса +70 кг. ва мутлақ вазн тоифасида ғолиб полвонлар аниқланади.

Мусобақа якунларига кўра натижалар қуйидагича:
- 60 кг.
1. Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон);
2. Абдуллазиз Хамроев (Ўзбекистон);
3. Акобир Қурбонов (Ўзбекистон);
3. Канат Сеилкхан (Қозоғистон).
- 66 кг.
1. Қобулжон Ахмедов (Ўзбекистон);
2. Атабек Амирали (Қозоғистон);
3. Руслан Бўриев (Ўзбекистон);
3. Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Ағфонистон).
-73 кг.
1. Сабир Сапарбаев (Қозоғистон);
2. Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон);
3. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон);
3. Ильсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).
+70 кг.
1. Похизахон Камолиддинова (Ўзбекистон);
2. Азман Амаева (Қозоғистон);
3. Филура Эргашева (Ўзбекистон);
3. Гусево Владлено (Россия).
Шунингдек, мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ҳам полвонлар аниқланди.
1. Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон);
2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон);
3. Яхё Имомов (Ўзбекистон);
3. Неъматулло Асранкулов (Тожикистон).


Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, 1993 йилдан бери ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган мазкур турнирда кўплаб номдор полвонлар иштирок этишган. 15-бор ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 кг ҳамда мутлақ, аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашди.
Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 000, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 000 ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига 1 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди.
Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвонимиз Муҳсин Хисомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 АҚШ долларига сазовор бўлди. 2-ўрин соҳиби тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев 5 000 доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари Яхё Имомов (Ўзбекистон) ва Неъматулло Асранкулов (Тожикистон)лар 3 500 доллардан, жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.

Шунингдек, мутлақ вазн тоифасида чорак финалда мағлубиятга учраган 4 нафар курашчининг ҳар бирига 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофотлари топширилди.
