Вилоятда «Хавфсиз хонадон» ва «Хавфсиз ҳовли» тамойили асосида маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича янгича ёндашув шакллантирилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилди.
Ўтган давр мобайнида вилоятдаги 721 та маҳалладан 578 тасида ёки 80 фоизида биронта ҳам жиноят содир этилмаган. Лекин, 106 тасида жиноятлар сони ошган.
Январь-апрель ойларида 698 та жиноят содир этилган, уларнинг қарийб 30 фоизини ўғрилик
ва фирибгарлик жиноятлари ташкил этган.
27-30 май кунлари ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат «Махсус тезкор гуруҳлар» томонидан вилоят маҳаллаларидаги ижтимоий, криминоген вазият ва диний муҳит ўрганилиб, бу йўналишларда ҳал этиш зарур бўлган кўплаб муаммолар аниқланган.
«Сурхондарёни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича шароит бор. Буни Республикага намуна қилиб тарқатиш бўйича чораларни кўришимиз керак», - деди Президент.