Достонбек Абдуқаҳҳоров 1990 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йили Наманган давлат университетининг «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2015 йилда ИИВ Транспортдаги ИИБ Андижон темир йўл бекатидаги тармоқ ички ишлар бўлими, Наманган темир йўл бекатидаги тармоқ ички ишлар бўлинмаси милиция саф бўлинмалари патруль-пост хизмати бўлинмаси милиционери сифатида бошлаган.

Ҳозирга қадар, Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Достонбек Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамоловнинг 2021 йил 25 февралдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.