Garvard, Yel, Prinston, Kolumbiya, Kornell каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшларимиз 500 нафардан, ТОП-100 таликда ўқиётган ўғил-қизларимиз 3,5 минг нафардан ошди.

Янгиликка интилувчан ёшларимиз яратган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди.

Ёш спортчиларимиз халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалининг соҳиби бўлди. Бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.