Жиззахдаги яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Шу билан бирга, кейинги йилдан яйловларда ер эгалари юқори даромадли экинлар экиб, ердан мақсадли фойдаланса, уларга ер солиғи 2 карра камайтириб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги кўплаб чорвадор ва фермерлар озуқа ва мева-сабзавот етиштиришда сув насосига сарфланган электр учун субсидияни ҳар ойнинг бошида тўлаб беришни сўраган.

Мутасаддиларга бутун республикада ушбу субсидияларни ой бошида берадиган тизим қилиш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.