Бугунги учрашув олдингиларидан бошқачароқ бўлди. 2018 ректор бўлган бўлсам шу форматдаги ҳар бир анжуманда қатнашганман. 

Биринчиларида ёшларимиз тортинчоқ эдилар, ўзларини эркин тутмасдилар, ҳайиқиш кучли эди, кейин очила бошлашди йигит ва қизларимиз: ҳиссиёт ва экспрессия кучли бўлди, муаммо ва дардларини бўлиша бошлашди. Сўнг баралла таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташлашди, кейинги босқич даҳлдорлик ҳисси кучли бўлди.

Бугунги учрашувда эса мен дунёнинг энг олди ОТМлари Гарвард, Ель, Кембридж Университетлари пиллапояларини бемалол забт этаётган кўзи нигоҳи ўткир жадид авлоднинг янги вакилларини кўрдим. 
Реалист, конструктив ва прагматик ёшларни кўрдим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбирлари билан айткатканда: икки нафар бўлғувси Нобель мукофоти совриндорлари ва фазони забт этадиган космонаввтларни кашф этишимиз вақти келди. 

Магар Мирзо Улуғбек бобомиз 14 асрда расадхона ертўласида ўтириб юлдузлар ҳаритасини кашф эткан бўлсаларда осмонни ёриб туганмас ва бепоён космосда улардан ҳабар олиш вақти аллақачон келди. Ҳабар олганда ҳам ўзимизни қоракўзимиз ҳабар олишига ҳаққимиз бор ва бунга иншаАллоҳ унча кўп ҳам қолмади.

Имкониятлар ҳам фазо каби кенгаймоқда, ҳавасим шулки бугун Олий ўқув юрти  нафақат билим ва илм даргоҳидир. Университет ва институтлар энди стартап ва лойиҳалар фабрикасига айланиши зарур, керакдир. Улар катта спорт майдони, Осиё ва дунёнинг янги чемпионлари зарбхонаси бўлади. Битирувчи талабаларга эса яна янги имкониятлар эшиги очилди. 
Давлатимиз Раҳбари тадбиркорлик лойиҳаларига “Келажакка қадам” дастури ижросига яна 200 миллион доллар ажратдилар. Ўзини ўзи банд қилишга гаровсиз 20 млн. сўм, зўр стартапларга паст фоиз ставкада миллиард миллиард маблағ нақд энди. Узоқ муддатга паст фоизларда анча мунча маблағ берилиши насиб янги катта тадбиркорлар синфини яратади. 

Энди Ўзбекистонда пайшанба куни барча ташкилотларда Ёшлар куни бўлади!Ҳуллас гап кўп, келаёткан шанба куни талабалар, профессор-ўқитувчилар ва банкирлар иштирокида катта машварат қиламиз, бафуржа режалар қиламиз, Университет тараққиёт стратегиясида янги вазифалар белгилаймиз. 

Ректор сиёсати ва амалиёти бу Президентимиз сиёсати ижросидир. Президент сиёсати проактив бўлса ректор фаолияти икки карра проактив бўлиши керак! 

P.S. Ректор фаолияти ҳақида ёзарканманман хотирам беиҳтиёр болаликка чорлади. Ўткан асрнинг 90 йилларида ОТМ талабаларини Вузгородокда изғиб юргани эсимга тушиб кетди. Бизда шуунча имконият йўқ эди. Шу даражада Умид йўқ эди, Ишонч йўқ эди. Шунгаям ҳаёт чарҳпалаги бир гирён айланиб яна 20-25 ёш бўлиб қолсам қанийди… Майли, бу мавзу кейинги постимга қолди)))

Айтканча, мулоқот сўнгида хоразмлик 10 яшар Отамурод ажиб шевада жонли қўшиқ ижро этиб ҳаммани юрагини завққа тўлдирди. Сўнг дадил қадамлар ила Президент ҳузурига эркин бориб расмга тушди, кейин Раҳбаримиз қулоғига бир нималар айтди. Юртбошимиз самимий кулиб микрофонга қайтиб бизга уни гапини айтдилар: Отамурод айтяпти: “Салаватингиз босиб ҳаяжонландим, аса бунданам зўр айтиб берардим”, барча иштирокчилар баттар қарсак чалдилар. Энди эртага Отамурод уйига Янгибозор туманига Президент совғаси билан қайтади.. оқ йўл сенга Отамурод болажон..

Шерзодхон Қудратхўжа,
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори,
сиёсий фанлар доктори, профессор