Судланувчи М. Очилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1 қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2 қисми «а», «б» бандлари ва 3 қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ушбу жиноят иши бўйича 299 нафар жабрланувчиларга жами 9 670 683 282 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Қопланмаган моддий зарар 8 330 011 690 сўмни ташкил этиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан “PROFELITE IMP” хусусий бандлик агентлиги” МЧЖга тегишли 422 568 500 сўм захира маблағлар 2019 йил 11 ноябрда 312-сонли тўлов топшириқномаси билан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси депозит ҳисоб рақамига ўтказилган.
Бундан ташқари, М. Очиловга тегишли 90 000 000 сўмга баҳоланган 2016 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли, давлат рақам белгиси 01U075XA бўлган, қора рангли «Ласетти» русумли транспорт воситаси хатланиб, автомашина Тошкент шаҳар ИИББ ашёвий далилларни сақлаш омборига топширилган.
Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилиб, 4 гувоҳ ва 16 жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.
Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 4 август кунига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати