Унда профессионал таълим муассасаларида пандемия шароитида янги 2020/2021 ўқув йилини бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилишида вазирликнинг масъул бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.

2020/2021 ўқув йилини бошлашга тайёргарлик кўриш юзасидан вазифалар белгиланди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди. 

Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йили учун 339 та касб-ҳунар мактабларига 80 мингдан ортиқ 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳозирда юртимиздаги 201 та коллеж ва 185 та техникумга қабул жараёни давом этмоқда. Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябрига қадар қабул қилинади.