2023 йилнинг 22 декабрь куни Президентимиз томонидан ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклифи берилиб, ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан ТДТУ Олмалиқ филиалида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар пойтахтимиздаги Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш этилаётган “Ўжарлар” спектаклини томоша қилиш учун борди.
Комедик жанрда саҳналаштирилган спектаклда халқимизнинг таниқли актёр ва актрисаларнинг моҳирона чиқишлари филиал ходимларига хуш кайфият ва таассурот бахш этди, дейилади филиал ахборот хизмати хабарида.