Мазкур шахснинг яшаш жойи текширилганда у ердан револвер ва тўппонча топилиб, баллистика экспертизасига йўналтирилди. Экспертизанинг хулосасига кўра фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Фуқаролардан ушбу хатти-ҳаракат учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида («Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш») жавобгарлик кўзда тутилганлигига эътибор қаратишларини сўраймиз.