Тошкент вилояти ҳудудида жами 828 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд.
Шундан, 588 та археология ёдгорликлари, 7 та архитектура ёдгорликлари, 74 та монументал санъат ёдгорликлари, 159 та диққатга сазовор жойлар ҳисобланиб, уларнинг барчаси давлат муҳофазасига олинган.
Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида, жорий йилнинг ўтган даврида маданий мерос объектларининг мухофазаси билан боғлиқ 5 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунингдек, прокуратура органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида жами 2,6 гектар ер майдонларидаги ноқонуний объектлар бартараф этилган, ноқонуний эгаллаб олинган 1,2 гектар ер майдонлари маданий мерос объектларига қайтарилиши таъминланган.