Тадбирда Бош прокурор фахрийларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги хизмат фаолиятини эътироф этиб, уларнинг касбий маҳорати ва бой ҳаётий тажрибаси ёш ходимлар учун ибрат эканини таъкидлади.
Маросим якунида фахрий ходимларга миннатдорлик сўзлари билдирилиб, уларга соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаклари изҳор этилди.
Қайд этилишича, бундай тадбирлар прокуратура тизимида хизмат қилган ходимларни эъзозлаш, касб нуфузини ошириш ва авлодлар ворисийлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.