Тизим текширувлари пайтида ракетанинг юқори поғонасида “локал номувофиқлик” аниқланди.

“Иш ҳажми аллақачон аниқланган, зарур чоралар кўрилгандан сўнг, биз учириш мосламасини одатдагидек тайёрлашда давом этамиз”, деди “Роскосмос” бош директорининг ўринбосари Иван Данилов (давлат корпорацияси матбуот хизматининг сўзларидан иқтибос келтирди).

Корпорация учиришнинг кечиктирилиши илмий дастурга таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Янги учириш санаси номаълум.

Электро-Л №5 сунъий йўлдошини олиб чиқадиган Протон-М 15 декабрь куни Москва вақти билан соат 15:20 да Бойқўнғир космодромидан учирилиши режалаштирилган эди. 12 декабрь куни ракета вертикал равишда учириш майдончасига жойлаштирилди, деб хабар берди kommersant.ru.