Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан тегишли дастурлар асосида кўп квартирали уйларда амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларини ўрганиш жараёнида  пудратчи ташкилотлар томонидан 638,0 млн сўм миқдорида маблағнинг талон-тарожига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Жумладан,

  • Жиззах вилоятида (Арнасой ва Пахтакор туманларида) уйларнинг том қисмини, электр тақсимловчи шитларни, кириш йўлаклари ва фасад қисмини таъмирлашда 509,6 млн. сўм;
  •  Сирдарё вилоятида (Гулистон шаҳри ва Ховос туманида) уйларнинг том қисмини янгилаш,  уйлардаги электр тақсимловчи шитларни, уйларнинг кириш йўлаклари ва фасад қисмини таъмирлашда 72.3 млн. сўм;
  • Қашқадарё вилоятида (Косон, Муборак, Нишон, Деҳқонобод, Миришкор ва Касби туманларида) уйларнинг кириш йўлаклари, фасад қисми ҳамда том қисмини янгилаш учун бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш орқали 56,1 млн. сўм миқдорда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган, хабар бермоқда KOMMUNAL.UZ телеграм канали.