31 ёшли Бахт исмли шахс «Mercedes-Benz» русумли автомобилни (давлат рақами 10 D 721 PA) бошқариш давомида бошқарувни бажара олмай, темир устунга тўқнашган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тана шикастлари билан шифохонага етказилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Шунингдек, хабарда эҳтиёт бўлиш баробарида йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини текшириш кераклиги эслатилади.