“Умумий эътибор Эрон билан можаро атрофидаги вазиятга ва АҚШ вакиллари иштирокида Украина келишуви бўйича икки томонлама музокараларга қаратилди”, деди у журналистларга.
Суҳбат давомида Путин Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди ва бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди. Трамп, ўз навбатида, воқеаларни Исроил билан ҳамкорликдаги операция контекстида баҳолади.
Раҳбарлар шунингдек, Украинадаги тинчлик жараёнига ҳам тўхталишди. Россия Президенти АҚШнинг воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва тўқнашув чизиғидаги вазият ҳақида гапирди. Америка раҳбари можаронинг тез орада ҳал қилинишига умид билдирди.
Бундан ташқари, улар Венесуэла, жумладан, глобал нефть бозоридаги вазиятни ҳам муҳокама қилишди, деб хабар берди ria.ru.
Суҳбат Америка раҳбарининг ташаббуси билан бўлиб ўтди. У тахминан бир соат давом этди. Икки ҳамкасб мунтазам равишда бир-бири билан мулоқот қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Ушаков уларнинг суҳбати амалий аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.