Бунгача аждодларимиз кўчманчи бўлишган. Аммо ўтроқ халқлар Амударё ва Зарафшон дарёларининг табиий дельталарини энг бой деҳқончилик воҳаларига айлантирдилар.

Ерда ишлаш осон иш эмас, аждодларимиз шифобахш ичимлик – қимиз ёрдамида куч-қувватларини тиклашган. У биянинг кўпиртирилган сутидан тайёрланган. Қимизга арча шохлари, чаканда мевалари қўшилган.

Умуман олганда, ўша даврда отларга бўлган муносабат ўзгача бўлган, бунга ҳудудда археологлар томонидан топилган кўплаб лойдан ясалган от ҳайкалчалар гувоҳлик беради. Аста-секин йилқичилик Ўрта Осиё аҳолисининг асосий машғулотларидан бирига айланди. Бу эса табиий ҳол эди, чунки отлар нафақат транспорт воситаси, балки озиқ-овқат ва ичимлик манбаи ҳам эди.

Бронза давридан бери яхши от деҳқончилик билан шуғулланувчи барча  халқларнинг фахрига айланган. У достон қаҳрамонига айланди, чиройли эгар-жабдуқлар, ранг-баранг тошлар билан безатилди. Отнинг қуёш шарафига қурбон қилингани акс этган тасвирлари амалий санъат, торевтика ва рангтасвир объектларида кўплаб учратиш мумкин.

Олис аждодларимиз қандай ҳаёт кечиришгани ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Ўзбекистон маданий мероси Москва музейларида” китоб-альбомидан маълумот олишингиз мумкин.

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.