Нашрда Самарқанд дунёдаги энг гўзал масканлардан бири сифатида таъкидланган.

«Самарқанд мероси замонлар ва асрлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу қадимий шаҳарнинг ранг-баранг ва бой тарихини ўрганишга интилаётганлар учун ташриф буюриш зарурлигини билдиради, - дейилади мақолада. - Шаҳар Европанинг машҳур йўналишлари каби кўплаб сайёҳларни жалб қилмаса ҳам, дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири сифатида тан олинган».

Британия нашрида қайд этилишича, тарихий аҳамиятга эга қадимий Самарқанд турли маданиятлар чорраҳаси бўлиб ҳам хизмат қилади.

«Ушбу тарихий шаҳар ўзининг бой маданий меросидан далолат берувчи кўплаб йирик ёдгорликларига эга, - дея давом этади муаллиф. –Маҳобатли Регистон майдони, Бибихоним масжиди, мафтункор Шоҳи Зинда ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқалар ана шундай бебаҳо иншоотлар сирасига киради».

Британия порталида жойлаштирилган мақолада, шунингдек, ўзбек миллий ошхонасининг шоҳ таомлари – палов ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилган.