Анжуманда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари, ўзбек филологияси факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Анжуманни университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори З.Ибрагимов кириш сўзи билан очиб, тилимизнинг миллат тарихи ва бугунидаги ўрни, аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Конференция давомида тилимизнинг қадр-қимматини асраш, бугунги глобаллашув жараёнида унда пайдо бўлаётган ножўя сўзларнинг маъносини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, она тилимизнинг ўзига хослиги, нуфузи ва мақомини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Анжуманга «Ёш нотиқлар» кўрик-танлови байрам сони уланиб кетди. Ушбу танлов ўзбек филологияси факультети ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилиб келинади.
Биринчи шартда иштирокчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни шеърий ва насрий йўл орқали баён қилган бўлса, иккинчисида Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи, бу борада қабул қилинган қарор ва фармонлар бўйича тузилган саволларга жавоб бериб, ўзларининг билим ва салоҳиятларини намоён қилишди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра:
1-ўринга 206-гуруҳ талабаси Севара Саъдуллаева, 2-ўринга 202-гуруҳ талабаси Шарифа Бекчанова, 3-ўринга 203-гуруҳ талабаси Моҳичеҳра Рустамова ва 213-гуруҳ талабаси Азизбек Ибрагимовлар муносиб кўрилди.
Тадбир якунида кўрик-танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган талабалар, шунингдек, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзусидаги иншолар, "Она тилим абадий" мавзусидаги ифодали ўқилган шеърлар танловлари ғолиблари муносиб тақдирланди.
УрДУ Матбуот хизмати