21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан   #Онатилимфахрим хештеги остида челендж бошланди. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлими ходимлари  бошлаб берган челленжга вилоятдаги кўплаб соҳа вакиллари, мактаб ўқувчилари ҳам қўшилди. 

Ҳар бир инсон она тилини билиши,  уни  улуғлаши, қадрига етмоғи лозим. Қачонки биз ўз тилимизни ҳурмат қилсак шундагина ён атрофдагиларни бизга бўлган ҳурмати ҳам ошади. Ҳар қандай шароитда ҳам тил, маърифат ва маънавият масаласи бизнинг доимий эътибор марказимизда бўлиши керак.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

 матбуот хизмати