Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар шуурига ватанпарварлик, эзгулик фазилатларини сингдиришда аждодлардан ўтиб келаётган анъана ва урф-одатлар, халқ оғзаки ижодининг ўрни катта.
Бу меросни педагогикада қўллаб, муайян натижага эришиш мумкинлиги ҳаётий тажрибаларда ўз исботини топмоқда.
Шу маънода Урганч давлат педагогика институтида халқ педагогикаси фанидан “Халқ оғзаки ижоди жанрларининг тарбиявий аҳамияти” мавзусида ноанъанавий семинар ташкил қилингани ҳар жиҳатдан фойдали бўлди.
Педагогика кафедраси ўқитувчиси Диёра Сафоева ташаббуси билан педагогика таълим йўналиши талабалари иштирокида ўтказилган машғулотда ёшлар қадриятларимизнинг тарбиявий жиҳатини амалда кўрсатди.
Факультет профессор-ўқитувчиларидан иборат экспертлар уларнинг иштирокига баҳо берди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.