Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг  январь ойида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилган.

 Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 180 тоннага камайган.

 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон  қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 1,3 минг тонна 
- Россия – 102 тонна 
- АҚШ – 91,2 тонна 
- Қирғиз Р. – 86 тонна 
- Германия – 32,2 тонна