Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.А. ва А.Ш. қалбаки 5 200 АҚШ долларини фуқаро Л.га 1 600 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан қалбаки 14 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Чет эл валютасини айирбошлашни фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали амалга оширишингизни сўраб қоламиз, бу билан нафақат ўзингизни асраган бўласиз, балки қалбаки валюта қимматликларига дуч келишни олдини оласиз, дея огоҳлантирмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.