Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “R.R.” МЧЖнинг Хива шаҳридаги савдо дўконида қалбаки акциз маркали 597 дона “BARON”, “Parlament”, “DIPLOMAT” ва “Qarataw” номи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “L.D.U.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали 366 дона “Toshkent One vodka”, “Qarataw”, “Yurta”, “Romanov vodka”, “Baron”, “BOSS”, “Parlament”, “BOCHKA”, “STOLICHNAYA” ва “Сhilla” номли алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.