Тадбирда, фуқаролар Х.У. ва Е.У.лар қалбаки акциз маркали 192 дона “Қаратау” номи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ёки, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.S.” оилавий корхонаси ва “T.Sh.” МЧЖнинг Урганч шаҳридаги савдо дўконларида жами 1 201 дона “Boss”, “Naleyka”, “Pushka”,  “Infinity”, “Qarataw” ва “Parlament” номили алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.