Тезкор маълумотга асосан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу фуқаро Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам 4 маротаба Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланганлиги маълум бўлди.

Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими билан ҳамкорликда 27 октябрда ушбу шахснинг хонадони текширилганида, 1 дона «ACER» русумли ноутбук, 1 дона «CANON» русумли принтер, 1 дона «EPSON» русумли рангли принтер, 8 та қалбаки ишончнома бланкалари, 9 нафар фуқаронинг паспорт нусхалари, 3 та автомашиналарни техник қайд этиш гувоҳномалари, 1 та транспорт воситасини ойналарини қорайтириш учун рухсатнома бланкаси, ҳужжатларни қалбакилаштиришда фойдаланиладиган канселярия буюмлари ҳамда 16 гб хотирага эга бўлган 1 дона қора рангли флешка борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ноутбук ва флешка текширилганида унда кўплаб ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончномалар ва бошқа расмий ҳужжатлар сканер қилиниб, тайёрлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.