Бунинг асосий сабаби М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги.

«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда «Тахтақорча» довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади» - дейилади ФВВ хабарида.