Б.Баҳодиров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.

Йиғилишда ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун Қамаши тумани прокурори Ҳусниддин Бобомуродов ишдан олинганди.

Президент ишдан олинган мансабдорлар ўз лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаришини алоҳида таъкидлаганди.