Мазкур таълим ташкилоти раҳбарияти ва масъул ходимлари болаларни автотранспорт воситаларида ташиш қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан доимий огоҳлантириб келинган.

Аммо мазкур талаб ва мажбуриятларга амал қилинмаганлиги сабабли жорий йилнинг 4 июнь куни муассасага қатновчи тарбияланувчилардан бири транспорт воситасида қолдириб кетилган ҳамда муассаса ходимларининг совуққонлиги ва эътиборсизлиги натижасида автотранспорт ичида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор О. А билан тузилган тегишли битим ҳужжатлари бекор қилинди.