Умумий қиймати 24 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида тумандаги 300 нафар ишсиз хотин-қиз иш билан таъминланди.
Корхонада 10 дан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Йилига 3 миллион дона трикотаж маҳсулоти тайёрланади ва натижасида 65 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Туманнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти 15 фоизга ошади.