Ҳодиса оқибатида ҳалокатлар ва жабрланганлар йўқ.

Маълумот учун, ҳудудда об-ҳаво ўзгаришлари “Ўзгидромет” агентлиги мутахассислари томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Аввалроқ, қор кўчкиси хавфи сабабли жорий йил 12 февраль куни соат 13:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида маълум қилган эдик.