Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, водий вилоятларига боришни ёки водийдан Тошкент шаҳрига келишни режалаштирган фуқаролар учун “Поп”, “Темирйўлобод”, “Ангрен” ва “Оҳангарон” вокзалларида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди.

Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, маҳаллий ҳокимликлар ва темирйўл ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан мувофиқлаштирилмоқда.