Ҳарорат —1°С, намлик 79%, шамол тезлиги 2–10 м/с, кўриш масофаси 500 метр атрофида.

«Қамчи-автойўл ИЙФК» ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанишнинг олдини олиш мақсадида тун-кун қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Ташкилот ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитига мувофиқ равишда тезликни оширмаслик, ора масофани сақлаш ва барча хавфсизлик қоидаларига амал қилишни қатъий тавсия қилади.