Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинанинг юкхонасида 8 тонна қурилиш хомашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган. 

Юзага келган вазият юзасидан «Қамчиқ» Махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи полковник Х.Бобонов бошчилигидаги шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Ёнғин-қутқарувчиларининг олиб борган тезкор сай-ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди.