Қайд этилишича, бугун, соат тахминан 07:00 ларда “Ўш”автомобиль йўлининг 222 километрида “Водий-Тошкент” йўналишида қатновчи юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Шу сабабли соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Соат 08:44 да йўналиш автотранспортлар ҳаракати учун очилган.

Ҳозирга вақтда юк машинасини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.