Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 4 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг довон қисмида, «Водий–Тошкент» йўналишида содир бўлган.

Автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўлнинг кювет қисмига тушиб кетган. Ҳодиса ҳақида хабар «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида транспорт воситасини хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.