Маълум қилинишича, у жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган иш доирасида икки нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 миллиард сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолатиш орқали камайтиришни ваъда қилган.
Шунингдек, у судланувчиларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ҳамда дастлабки тергов даврида қўлланган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришини айтган.
Бунинг эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.