У COVID-19 касаллиги авж олган пайтда рациондан қандай маҳсулотларни чиқариш ташлаш лозимлиги ҳақида гапирди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари иммунитет ҳолатига таъсир кўрсатади. Хусусан, организмнинг вирусдан табиий ҳимоясини таъминлаш учун менюдан ширинликларни олиб ташлаш ёки камайтириш кераклигини қайд этди.
“Ширинликларни рациондан чиқарган маъқул. Конфет, печенье, пряник ва ширин газли сувни кўп миқдорда, дейлик кунига уч ва ундан кўп маҳал истеъмол қилиш иммунитетга зарар етказади. Таркибида шакар миқдори кўп бўлган маҳсулот меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганидан икки-уч соат ўтиб иммун ҳужайралари фаоллиги сустлашади. Шу тариқа одамларда вирус инфекцияларига нисбатан қаршилиги пасаяди. Углевод алмашинуви бузилган одамларда қандли диабет ривожланиб, уларнинг инфекцион касалликларга мойиллиги ошди”, дейди Елена Игнатикова.
Шифокор спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ҳам иммун ҳужайралари фаоллигини пасайтиришини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.