Аксарият озиқ-овқат маҳсулотларига сақланиш муддатини узайтириш ва мазасини яхшилаш мақсадида, асосан, туз, ёғ, шакар, соя ва пальма ёғи каби қўшимчаларни қўшиш орқали ишлов берилади.
Шунинг учун маҳсулот сотиб олишда унинг таркиби ҳақидаги йўриқнома билан танишиш муҳим. Агар бештадан зиёд қўшимчани ўз ичига олган бўлса, уни ўта қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулоти, деб аташ мумкин.
Ўта қайта ишланганлар гуруҳига кирувчи — колбаса ва шунга ўхшаш қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, қадоқланган ҳолда сотилувчи ёрмалар, тез тайёр бўладиган лапшали шўрвалар, газланган ширин ичимликлар, товуқ гўштидан тайёрланган наггетлар, кекслар, шоколад, музқаймоқ кабиларни кўп истеъмол қилиш соғлик учун зарар келтиради.
Қайта ишланмаган ёки кам даражада қайта ишланган маҳсулотлар организмга зиён келтирмайди. Бундай маҳсулотларда витаминлар ва микроэлементлар табиий ҳолда сақланиб қолади. Мевалар-сабзавотлар, сут, гўшт, дуккаклилар, гуруч, тухум шулар жумласидандир.