Қандли диабетнинг иккинчи тури соғлиқ билан боғлиқ глобал муаммо бўлиб, дунёдаги катта ёшли ҳар ўн биринчи кишига таъсир қилади ва диабетнинг барча ҳолатларининг тахминан 90 фоизи ушбу турдаги диабетдир. Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ортиқча вазн, озуқа толасининг кам истеъмол қилиниши ва жисмоний фаолликнинг етишмаслиги каби турмуш тарзи омиллари касалликнинг ривожланишида асосий рол ўйнайди.

T2D-GENE тадқиқотида қондаги глюкоза даражаси юқори бўлган 50 дан 75 ёшгача бўлган 1000 нафарга яқин эркак иштирок этди. Улардан 600 дан ортиқ киши турмуш тарзини ўзгартириш гуруҳига, қолганлари эса назорат гуруҳига киритилди. Иштирокчилар овқатланиш рационини яхшилаш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича тавсиялар олди.

Турмуш тарзини ўзгартириш дастурида иштирок этган эркаклар ўз парҳезларини сезиларли тарзда яхшилашга эришишди, жумладан, озуқа толалар истеъмоли кўпайтирилди, истеъмол қиладиган ёғлар сифати яхшиланди, рационида мева ва сабзавотлар миқдори оширилди. Шунингдек, кўнгиллилар юқори даражадаги жисмоний фаолликни сақлаб қолишди.

Қандли диабетнинг иккинчи тури касаллиги, уларнинг генетик хавф даражасидан қатъи назар, турмуш тарзини ўзгартириш бўйича тавсияларга амал қилганлар орасида сезиларли даражада паст бўлди. Бу натижа, соғлом турмуш тарзи, ҳатто ирсий мойиллик мавжуд бўлганда ҳам, қандли диабетнинг олдини олишнинг самарали воситаси бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди, деб хабар беради lenta.ru.