Таъкидланишича, ташхис қўйиш учун дастурга фақат 6 дан 10 сониягача бўлган овозли ёзув ва инсон саломатлиги, жумладан унинг жинси, ёши, бўйи ва вазни ҳақидаги маълумотлар керак бўлади. Мазкур дастур аёлларда 89 фоиз ва эркакларда 86 фоиз аниқликда ташхис қўяди.
Тадқиқотда 267 нафар кўнгилли иштирок этди, улар орасида қандли диабетнинг иккинчи турига чалинган ва соғлом беморлар ҳам бор эди. Улар 2 ҳафта давомида кунига олти марта ибораларни смартфонларига ёзиб олишган. 18 мингдан ортиқ ёзувлар таҳлил қилинди, натижада олимлар касалликнинг мавжудлигини кўрсатадиган 14 та акустик хусусиятни аниқлашди.
Тажриба давомида касал одамлар ва соғлом одамлар ўртасидаги овозда сезиларли фарқ аниқланди. Олимларнинг фикрича, бу усул тиббиётда касалликка ташхис қўйишда катта бурилиш бўлиши мумкин, деб хабар беради sportmk.ru.