Мамлакатимизда инсон ҳуқуқи ва эркинликларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Нафақат юртдошларимиз, балки, қўшни давлатлардан келиб узоқ йиллар давомида умргузаронлик қилаётган фуқаролиги йўқ шахсларнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинаётгани фикримизнинг далилидир.

Хусусан, Ғузор туманида яшаб келаётган 1297 нафар фуқаролиги йўқ шахслар ҳам ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлишди.

Уларга Ғузор тумани ИИБ Меграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилди.

— Бизни азалий орзуларимиз амалга ошди, Ўзбекистон фуқаросига айландик. Президет сайловига иштирок этиш ўз овозимизни бериш бахтига муяссар бўлганимиздан хурсандмиз, — дейди "Даштобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Бойқобилов Йўлдош бобо.