2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда жами 1 135 621 нафар чет эл фуқаролари келган.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:
қариндошларни йўқлаш — 954 438 нафар;
дам олиш — 106 628 нафар;
хизмат юзасидан — 40 883 нафар;
даволаниш — 17 981 нафар;
тижорат — 10 827 нафар
ўқиш мақсадида — 4 864 нафар, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.