«Қарши» аэропортининг парвоз жадвалида мазкур қатнов аниқланмаган. WZ-4492 қатнови бугун «Навоий» аэропортидан соат 15:00 да учиб кетиши таъкидланган. Шу жумладан, онлайн хизматлардан сотиб олинган Easy Booking вa Atlas Avia Tour чипталарида учиб кетиш шаҳри Қарши ва вақти 08.00 этиб кўрсатилган.

«Қарши» аэропортида, баъзи авиакассалар шу тарзда бир шаҳардаги йўловчиларнинг кам юкланишини, йўловчиларни жўнаб кетиш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумот бериш билан бошқа шаҳарларда сотиш орқали қоплашини маълум қилди. Бунда масъуллар трансферни ташкил қилишлари шарт. Мазкур ҳолатда эса Қарши шаҳридан Навоийга трансфер ташкил этилмаган. Йўловчилар ўз ҳисобларидан, хусусий таксилар орқали қўшни шаҳарга етиб боришга мажбур бўлди.

«Навоий» аэропортида, хабар қилинганидек, WZ-4492 қатнови йўловчилари терминалга етиб келишган. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан 12:00 да бошланган.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airports” AЖ авиачипталар сотувига масъул эмас, — дейилади расмий баёнотда.