Тадбирда фуқаро С.Д. бошқа бир фуқаролар А., Қ, ва Ғ.ни ҳар бирини 2 100 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 6 300 АҚШ доллари ҳисобидан 69 млн сўмни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.