Келгусида Қарши шаҳар жамоат транспортида Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими жорий этиш кўзда тутилган.
Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси таклифига кўра Қашқадарёга ташриф буюрган «Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» МЧЖ вакиллари билан айнан мазкур масала муҳокама қилинди.
Ушбу компания йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этган бўлиб, ундан бугунги кунда Тошкент шаҳрида автобус ва метрода кенг фойдаланиб келиняпти.
Келгусида Қарши шаҳар жамоат транспортида ҳам мазкур янгиликни қўллаш кўзда тутилган. Мақсад йўловчиларга қулайлик яратиш, тўловнинг мақбул усулларини таклиф этишдир.
Компания вакилларига Қашқадарё вилоят ташувчи корхоналар тизимининг ишлаш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шу аснода ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради NasafNews Қашқадарё вилоят Транспорт бошқармаси маълумоти асосида.